UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди

"Энергетик-БГУ" сафида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Шоҳбоз Умаров фаолиятини БАТЭда давом эттиради.

Музокаралар деярли якунланиб қолгани ҳақда кеча сайтимизда хабар берган эдик.

21 ёшли футболчи БАТЭ сафига иккинчи трансфер ойнаси вақтида (15-28 сентябрь) кўчиб ўтиши мумкин. Шундай бўлса Умаров клуб сафида Европа лигасининг янги мавсумида иштирок этади. Агар БАТЭ бу опцияни фаоллаштирмаса ҳамюртимиз янги клуби сафига 1 январь куни қўшилади. Бу ҳақда БАТЭ клуби расмий сайти хабар берди.

Шоҳбоз Умаров 1999 йил 9 март куни Бўка шаҳрида туғилган. "Пахтакор" клуби мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи - Руслан Алимович Гамадеев. Бу мавсум Умаров "Энергетик-БГУ" сафида ҳозирга қадар 17та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди.

Маълумот учун, БАТЭ клуби 1996 йил ташкил топган ва 15 карра мамлакат чемпиони, 4 марта мамлакат кубоги соҳиби ва 7 марта Беларусь Суперкубоги соҳиби бўлган.



Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика