UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  0 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   3 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  23 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4

Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди Янгиликлар

Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди

"Энергетик-БГУ" сафида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Шоҳбоз Умаров фаолиятини БАТЭда давом эттиради.

Музокаралар деярли якунланиб қолгани ҳақда кеча сайтимизда хабар берган эдик.

21 ёшли футболчи БАТЭ сафига иккинчи трансфер ойнаси вақтида (15-28 сентябрь) кўчиб ўтиши мумкин. Шундай бўлса Умаров клуб сафида Европа лигасининг янги мавсумида иштирок этади. Агар БАТЭ бу опцияни фаоллаштирмаса ҳамюртимиз янги клуби сафига 1 январь куни қўшилади. Бу ҳақда БАТЭ клуби расмий сайти хабар берди.

Шоҳбоз Умаров 1999 йил 9 март куни Бўка шаҳрида туғилган. "Пахтакор" клуби мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи - Руслан Алимович Гамадеев. Бу мавсум Умаров "Энергетик-БГУ" сафида ҳозирга қадар 17та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди.

Маълумот учун, БАТЭ клуби 1996 йил ташкил топган ва 15 карра мамлакат чемпиони, 4 марта мамлакат кубоги соҳиби ва 7 марта Беларусь Суперкубоги соҳиби бўлган.



Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика