UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  3 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

Расмий хабар: Сергей Ковшов - "Шўртан" бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Сергей Ковшов - "Шўртан" бош мураббийи

Бугун куннинг иккинчи қисмида “Шўртан” (Ғузор) клуби бошқарувида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Оқ бўрилар” бошқарувига, жамоа бош ҳомийси - “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбарияти, клуб президенти Шокир Давлатович Жабборов қарорига кўра, тажрибали мутахассис С.Ковшов расман тайинлади.

Ўз даврида мамлакатимизнинг байроқдор жамоаси - “Пахтакор” таркибида тўп сурган, катта тажрибага эга Сергей Геннадьевич, тақдир таққазоси билан “Шўртан” мураббийлигини иккинчи бор қўлга олмоқда. Ғузорлик ва умуман олганда, мамлакатимизнинг кўп минг сонли мухлислари Сергей Ковшов 2007-2008 йиллар оралиғида “Оқ бўрилар” жамоасини муваффақиятли бошқарганлигини яхши билишади. Маҳаллий мухлислар ҳурмати, эътибори ва меҳрини қозонган, улар назарида яхши мутахассис ҳамда инсон сифатида гавдаланиб қолган янги мураббий Ғузорда жуда катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Хуллас, шу бугундан эътиборан Сергей Геннадьевичга мураббийлар гуруҳида Акмал Саитқулов ҳамда Эркин Мирзаевлар ёрдам беришади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика