Расмий хабар: Давид Алаба «Реал» билан 5 йиллик шартнома тузди
28 май 2021 21:21
Янгиликлар
Расмий хабар: Давид Алаба «Реал» билан 5 йиллик шартнома тузди
Ҳимоячи Давид Алаба фаолиятини «Реал»да давом эттиради.
Австриялик футболчи Мадрид клуби билан 5 йилга мўлжалланган шартномага тузди.
Олдинроқ Алаба «Реал»да йилига 12 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққанди. Алаба «Бавария»да 12 йил ўйнади ва Мюнхен клубини эркин агент сифатида тарк этди.
«Бавария» сафида Алаба 10 марта Германия чемпиони бўлди, олти бор мамлакат кубогини ва беш марта Германия Суперкубогини қўлга киритди. Ҳимоячи икки бор ЕЧЛ ғолиби, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар