Расман: Тимо Вернер - "Тоттенхэм" футболчиси!
10 янв 2024 00:25
Янгиликлар
Расман: Тимо Вернер - "Тоттенхэм" футболчиси!
"Тоттенхэм" матбуот хизмати Тимо Вернернинг трансферини эълон қилди.
Унга кўра, футболчи ижара асосида "шпорлар" шарафини ҳимоя қилади. Келишув мавсум якунига қадар мўлжалланган. Муддат якунланганидан кейин "Тоттенхэм"да ҳужумчини сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Тимо Лондон клубида 16-рақамда ҳаракат қилади.
Ушбу мавсумда 27 ёшли футболчи "Лейпциг" таркибида 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.
Вернер учун Лондон бегона эмас. У 2020-2022 йилларда "Челси" таркибида 89 ўйинда ҳаракат қилиб, 23 марта рақиблари постига йўл топган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар