UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Расман: Рубин Хебай Саудия Арабистонига йўл олди Янгиликлар

Расман: Рубин Хебай Саудия Арабистонига йўл олди

"Андижон" жамоасининг албаниялик тўпурари Рубин Хебай ўтган мавсум давомида нималарга қодирлигини намойиш этди ва қисқа фурсат ичида ўзидан илиқ таассурот қолдира олди.

"Ўтган вақт мобайнида албаниялик ҳужумчига қизиқишлар бўлди. Аммо футболчи "Андижон" билан икки йиллик шартнома имзолагани боис унинг яна бир йили амалда эди. Хебайга жиддий қизиқиш билдирган клублар орасида Саудия Арабистонининг "Ал Оруба" жамоаси ҳам бўлиб, мазкур клуб жиддий таклиф билан чиқди. Натижада жамоамиз билан олиб борилган музокаралардан сўнг "Андижон" Хебайни "Ал Оруба" клубига трансфер қилишга розилик билдирди. Албатта, "Андижон" Рубинни сотиш ниятида эмасди. Бироқ Хебайнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда мазкур трансфер амалга оширилди", – дейилади "Андижон" матбуот хизмати хабарида. 

Маълумот учун, "Ал Оруба" Саудия Арабистони биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Рубин бугун Саудия Арабистонига жўнаб кетади ва клубида тиббий кўрикдан ўтганидан кейин шартнома имзолайди.

Хебай ўтган мавсумда андижонликлар таркибида 27 ўйинда иштирок этиб, майдонда 2138 дақиқани ўтказди. Рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у "Андижон"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Суперлигада эса тўпурарлар орасида иккинчи бўлди. Мавсум якунларига кўра, Хебай Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлди ва йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика