Расман: ПСЖ Неймарни бугун таништиради
04 авг 2017 10:12
Янгиликлар
Расман: ПСЖ Неймарни бугун таништиради
Бутун ёз бўйи катта шов-шувларга сабаб бўлган трансфер ниҳоят амалга оширилди.
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтди. Парижликлар Неймарнинг шартномасида кўрсатилган товон пули - 222 миллион еврони каталонияликларга ўтказиб беришди.
ПСЖ матбуот хизмати клуб Неймарни ОАВ вакиллари ва мухлисларга расман бугун таништиришини маълум қилди. Бразилиялик ҳужумчининг таништирув маросими Тошкент вақти билан 17:30да бошланади. Неймар Париж клубида 10-рақамда тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар шу тариқа 105 миллион евро эвазига "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган Поль Погбани ортда қолдирган ҳолда, футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар