Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди
02 июл 2025 13:27
Янгиликлар
Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди
Франциялик ужумчи Оливье Жиру Лига 1га қайтиб, "Лилль" билан бир йиллик шартнома имзолади, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.
"Лос-Анджелес" билан шартномаси тугаганидан сўнг эркин агент сифатида ватанига қайтган 38 ёшли ҳужумчи 9-рақамни олди. Жиру 13 йил ўтиб Франция чемпионатига қайтди.
У ватанига қайтишдан хурсандлигини билдириб, "Лилль" президенти Оливье Летангнинг таклифи унинг учун очиқ-ойдин танлов бўлганини таъкидлади.
Канадалик ҳужумчи Жонатан Дэвиднинг 2025 йил июль ойида янги шартнома йўқлиги сабабли клубни тарк этиши фонида Жиру билан шартнома имзоланиши жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар