UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  28 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман” Янгиликлар

Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”

Оливер Гласнер таркибдаги муаммолар фонида "Кристал Пэлас" раҳбариятини очиқчасига танқид қилди.

"Бизни ташлаб кетишганини ҳис қиляпман. Кўп футболчилардан фойдалана олмайман. Улар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди ва буларнинг барчаси бир неча ҳафта ва ойлардан бери давом этмоқда. Бизда бор-йўғи 12 ёки 13 киши бор ва биз қўллаб-қувватлашни ҳис қилмаяпмиз.

Сентябрь ойидан бери биринчи марта бир ҳафта ишлаш имкониятига эга бўлдик ва ўйиндан бир кун олдин сардоримизни сотмоқдамиз. Мен буни тушунолмаяпман. Мен ҳар доим оғзимни юмиб юрганман, лекин энди бундай қилолмайман, чунки футболчиларни ҳимоя қилишим керак. Бугун улар 35-ўйинни ўтказишди.

Бу мавсумда иккинчи марта ўйиндан бир кун олдин юрагимизни синдиришмоқда. Ёзда Эзе ("Арсенал"га) кетган, ҳозир - Геҳи ("Ман Сити"га). Футболчиларга нима дейишим керак? Уларга нима дейишим керак?

Кейин эса уларнинг ўйинини 50, 60 дақиқа томоша қиламан. Бизда 12 киши борлигини ҳисобга олсак, осон бўлмади. Мен захира ўриндиғига қарайман ва жавоб беришнинг иложини кўрмайман, у ерда фақат болалар бор. Ва бу фақат бугун эмас - бу бир неча ҳафта давом этмоқда. Шунинг учун бугун шунчаки хафа бўлдим”, - деди жамоа бош мураббийи "Сандерленд"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2).

Аввалроқ, 51 ёшли австриялик мавсумдан сўнг "Кристал Пэлас"ни тарк этишини маълум қилганди: "Клубга янги чақирув олмоқчи эканлигимни айтдим”.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
19 янв 00:23:48
Dilmurod Umarov
Klub ozgina yuqoriga siljisa,koʻzga koʻringan futbolchilarni sotish nafaqat bizning ligamiz klublarida,balki boshqa liga klublarida ham kuzatiladigan doimiy holatlardan biri.Nima ham deymiz,rahbarlarga insof bersin...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика