UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  2 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1

Расман: Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да иш бошлади Янгиликлар

Расман: Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да иш бошлади

Чоршанба куни сайтимиз орқали "Пахтакор" ёшлари мураббийи ҳисобланган Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор" клуби иш бошлаши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Наманган клуби расмий сайти бу хабарни тасдиқлади. Шунингдек, "Навбаҳор"га иккинчи даврада келган Роберт Гай ҳеч қаерга кетмаганини ва клубда селекционер мураббий сифатида ишлашини маълум қилди. 

"Навбаҳор" жамоаси аъзолари кечадан навбатдаги турга тайёргарликни бошлашди. Миллий терма жамоамизнинг Осиё кубоги саралаш турниридаги иштирок туфайли Гулистондаги учрашувдан сўнг жамоа аъзоларига қиқа муддатлик таътил эълон қилинганди. 

Сўнгги пайтларда иккинчи давра арафасида “Навбаҳор”да иш бошлаган Роберт Гай билан боғлиқ кўплаб гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Лекин, Гай чинданам бетоб бўлганлиги боис маълум вақт давомида уйида даволанди. Шу сабабдан Гайни “Навбаҳор”дан кетди деган миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Барчага маълумки, айни пайтда "Навбаҳор" мусобақа жадвалида 11-ўринни банд этиб турибди. Сўнгги турларда эса очколар сонини ошириш муҳим ҳисобланади. Айнан шуларни инобатга олган ҳолда клуб раҳбарияти мураббийлар штабига мухлисларимизга яхши таниш бўлган Нўъмон Ҳасановни таклиф этишди. Бир неча кун давом этган музокаралар якунига кўра бундан бир неча соат олдин Ҳасанов “Навбаҳор”да ишлашга розилик билдирди ва дастлабки машғулотда қатнашишга ҳам улгурди.

Ҳасанов "Навбаҳор"да маслаҳатчи мураббий сифатида иш юритади. Роберт Гай эса жамоада селекционер мураббий сифатида иш юритишига ҳам келишиб олинди. Гай жамоамизга ёш ва иқтидорли футболчиларни жалб этиш билан шуғулланадиган бўлди", - деб ёзади клуб расмий сайти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика