Расман: Мюллер "Бавария" билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди
03 май 2022 17:17
Янгиликлар
Расман: Мюллер "Бавария" билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирди
Томас Мюллер "Бавария" билан шартномани узайтирди.
32 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Мюллер мюнхенликлар академиясига 10 ёшида келган. У 2007 йилдан бери "Бавария"нинг асосий жамоасида ўйнайди ва шу пайтга қадар 624та баҳсда майдонга тушди.
Немис футболчиси жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 17та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар