Расман: Манчини кетди
24 окт 2024 22:46
Янгиликлар
Расман: Манчини кетди
Саудия Арабистони футбол федерацияси матбуот хизмати терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
"Саудия Арабистони футбол федерацияси директорлар кенгаши ва Роберто Манчини бугун ўзаро шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришди. Кенгаш жаноб Манчинига келгуси фаолиятида омад тилади. Кенгаш янги бош мураббийни аниқлаб олди. Бу шартнома имзолаш ишлари яякунига етганидан кейин расман эълон қилинади", - деб ёзилади расмий баёнотда.
Маълумот учун, Саудия Арабистони термаси сўнгги 5 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабага эришди. Терма ўз майдонида Иордания ва Японияга мағлуб бўлган бўлса, Индонезия ва Баҳрайн билан дуранг ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
Фикрлар