Расман: "Манчестер Юнайтед" мураббийи жамоани тарк этади
13 май 2018 11:11
Янгиликлар
Расман: "Манчестер Юнайтед" мураббийи жамоани тарк этади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи ёрдамчиси Руй Фария мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этади.
"Узоқ вақт ўйладим ва юрагимдаги оғирлик билан айтаман, олға кетишнинг вақти келди. Мен эсдан чиқармайдиган ва ажойиб 17 йилни ўтказдим, энди эса мен ўзимнинг профессионал фаолиятимни бошлаб, янгича машаққатларни бошимдан ўтказишим кераклигини ҳис қилдим.
Бош мураббий Жозе Моуриньо менга ишонди. У менга тажрибасини бергани, ўз билимларини менга улашгани ва асосийси дўст бўлгани учун фақатгина миннатдорлик билдираман. Ўзим ишлаган олдинги жамоаларимга ҳам "Манчестер Юнайтед" каби раҳмат айтаман", - деди Фария клуб расмий сайтига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар