UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  0 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  4 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  5 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  15

Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси Янгиликлар

Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси

2023 йилги мавсумдан буён Лига қатнашчиси бўлиб келаётган "Жайхун" Про лигада кураш олиб боради.

Клуб 2023 йилни биринчиликда 9-ўринда якунлаган бўлса, 2024 йилга келиб Ғарбий минтақада "Насаф фарм" жамоасидан кейин иккинчи бўлди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичида иштирок этди. Ўтган икки мавсум давомида "Жайхун" молиявий ҳолати бўйича муаммолар кузатилмади. 

Куни кеча Лига раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси вице-президенти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда "Арал" клубининг ҳолати, "Турон" стадионида давом этаётган ишлар ва унинг Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун қачон тайёр бўлиши, 2024 йилги мавсум Биринчи лигада дебют қилган "Арал" академияси режалари ва албатта "Жайхун" масаласида суҳбат борди.  

Аввалроқ ҳам ҳар икки томон "Жайхун"нинг Про лигада иштирок этиши масаласини муҳокама қилган бўлиб, унда Лига бу бўйича ўз талабларини билдирганди. Жумладан, клуб ташкил топганига икки йилдан ошганидан келиб чиқиб, Лига уни ОФК лицензиялашига жалб қилишни режалаштирган. Шунингдек, "Жайхун" ЎФА томонидан тасдиқлаб берилган йўриқнома асосида ўз футболчилари билан меҳнат шартномаси тузишда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баробари нисбати ўлчовига риоя қилиши керак. Қўшимчасига, 2025 йилда "Жайхун" футбол мактаби вужудга келиши лозим. 

Мазкур талаблар ҳудудий ассоциация ҳамда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси томонидан муҳокама қилинган бўлиб, Кенгес "Жайхун"нинг Про лигада иштироки этиши бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаган. Шунингдек, "Жайхун" шартнома асосида Республика спорт ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби билан ҳамкорлик қилади. Яъни, мазкур мактаб футболчилари Жайхун тарбияланувчилари сифатида Лига рўйхатидан ўтказилади. 

Лига Қорақалпоғистон футболи сўнгги уч мавсум давомида аниқ режа ва принциплар асосида фаолият олиб бораётганини қайд этади. Ишонамизки, босқичма-босқич қўйилаётган мазкур қадамлар яқин йиллар ичида республика футболини янги даражага олиб чиқади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика