Расман: Жагиелка 12 йилдан сўнг собиқ клубига қайтди
05 июл 2019 13:06
Янгиликлар
Расман: Жагиелка 12 йилдан сўнг собиқ клубига қайтди
Англия Премьер-лигасининг қария футболчиларидан бири Фил Жагиелка "Шеффилд Юнайтед"га қайтди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. У 1 йиллик шартномага имзо чекди.
Жагиелка 2007 йилда "Шеффилд Юнайтед"дан "Эвертон"га 4 миллион фунт эвазига ўтган эди. Шундан сўнг "Эвертон" сафида 300 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушди.
Футболчининг "Эвертон" билан тузган шартномаси якунига етгандан сўнг "Бёрнли" таркибида шуғулланди. Аммо иш шартнома имзолашгача бормади. Филга шунингдек "Селтик" клуби ҳам рақобатлашаётган эди.
Жагиелка якунланган мавсум "Эвертон" либосида, Премьер-лигада фақатгина 7та ўйин ўтказди ва 1та гол уришга ҳам эришди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар