Расман: "Гранада" "Реал" футболчисини ижарага олди
18 авг 2020 16:29
Янгиликлар
"Реал" ярим ҳимоячиси Хесус Вальехо "Гранада"га ўтди. Бу ҳақда "қироллик клуби" расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вальехо "Гранада" билан 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган ижара шартномасини имзолади. Битимнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаган.
"Гранада" сенсацион тарзда Ла Лигада мавсуни 7-ўринда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг "Фламенго"дан 30 миллион евро эвазига олган бразилиялик футболчиси Рейньер ижара асосида "Боруссия" (Дортмунд)га ўтишга яқин турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар