UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  2 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Расман: "Челси" Лэмпардни истеъфога чиқарди Янгиликлар

Расман: "Челси" Лэмпардни истеъфога чиқарди

Бироз аввал Лэмпард лондонликлар рулидан кетиши ҳақида хабар берилган эди.

Лэмпард тез орада истеъфога чиқарилади

"Челси" клуби Фрэнк Лэмпард ўз вазифасидан истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

"Бу қийин қарор бўлди, уни қабул қилиш клуб хўжайини ва директорлар кенгаши учун осон бўлмади.

Биз клуб бош мураббийи сифатида эришган ютуқлари учун Фрэнкдан миннатдормиз. Аммо, охирги учрашувлардаги ўйин сифати ва натижалар биз кутгандек бўлмади. Жамоа турнир жадвалининг ўртасида ва прогресс кўзга ташланмаяпти", - дейилади клуб баёнотида.


"Кўклар"га Томас Тухель бош мураббий бўлиши кутилмоқда.

Кеча тунда "Челси" Англия кубоги 4-босқичида "Лутон"ни мағлуб қилган ва 1/8 финалга йўл олган эди.

АПЛда эса жамоа охирги 5 учрашувда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритган ва 19 турдан кейин турнир жадвалида 9-поғонада бормоқда.


Эслатиб ўтамиз, Лэмпард "Челси"ни 2019 йилнинг ёзидан бери бошқариб келади. 2019/2020 йилги мавсумда жамоа чемпионатни тўртинчи ўринда тугатган.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика