

Лондон клуби англиялик мутахассиснинг истеъфосини бугуноқ эълон қилиши мумкин.
"Кўклар" футболчиларидан куннинг ярмига қадар базага келмаслик сўралди.
"Челси" кеча Англия Кубоги 4-босқич доирасида "Лутон"ни мағлубиятга учратди ва 1/8 финалга йўл олди.
Лондонликлар АПЛ доирасидаги сўнгги бешта ўйиннинг биттасида ғалаба қозонди ва 19 турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда жадвалда 9-ўринда бормоқда.



