Расман: "Барселона" Роберто билан шартномани 2023 йилга қадар узайтирди, товон пули – 400 млн евро
10 июн 2022 17:27
Янгиликлар
Расман: "Барселона" Роберто билан шартномани 2023 йилга қадар узайтирди, товон пули – 400 млн евро
Сержи Роберто "Барселона" билан шартномани узайтирди.
30 ёшли ҳимоячи ва "кўк-анорранглилар" ўртасидаги янги келишув 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, товон пули – 400 млн евро.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Роберто "Барса"да қолиш учун солиққа қадар маошининг 12дан 5 млн еврогача туширган.
Сержи биринчи жамоада 2010/11 йилги мавсумда дебют қилган. У каталонияликлар билан 23та соврин ютган, жумладан 2 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучган.
Роберто "Барселона" таркибида 316та расмий ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 37та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар