Расман: "Арсенал" навбатдаги трансферни эълон қилди
25 июл 2019 23:41
Янгиликлар
Расман: "Арсенал" навбатдаги трансферни эълон қилди
Ҳимоячи Вильям Салиба "Сент-Этьен"дан "Арсенал"га ўтди.
"Канонирлар" 18 ёшли футболчининг трансфери учун 30 миллион евро тўлашди. Томонлар узоқ йиллик шартномага имзо чекишган. Бироқ ҳозирча бу борада маълумотлар келтирилмаган.
Аммо марказий ҳимоячи ушбу мавсумни "Сент-Этьен"да ижара асосида ўтказади ва кейинги йили 19 ёшга кирганидан кейин "Арсенал"га ўтади.
Ўтган мавсумда Салиба "Этьен" таркибида 19 ўйинда қатнашганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар