Рангник - Роналду ҳақида: "У ҳали ҳам бошқалардан фарқли эканлигини кўрсата олди"

Mirjalol Normatov
15 мар 2022, 22:52
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник жамоа футболчиси Криштиану Роналдунинг жамоадошларига таъсири ҳақида гапирди.

- Унинг асосий озуқаси - голлар. Буни у "Тоттенхэм" билан ўйинда ўз кучи орқали кўрсатиб берди. Ҳамма футболчи ҳам бундай гол ура олмайди. Менимча шу орқали у жамоага қандай таъсир ўтказишини билиб олдингиз.

Ундан ташқари, Роналду ҳали ҳам бошқалардан ажралиб турадиган футболчи эканлигини кўрсатмоқда.

- Роналдуга мослашишингизга тўғри келяптими?

- Мураббий доимо жамоага яхши бўладиган томонни ўйлаши керак. Шу сабабли футболчилар ҳам Криштиану каби, алмаштириладими ёки дам олиш учун бирор ўйинни ўтказиб юборадими, фарқи йўқ, барчасини тўғри тушуниши керак, - деди Рангник.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal