UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  0 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  17 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0

Рангник: “Менга МЮнинг ўйини умуман ёқмади” Янгиликлар

Рангник: “Менга МЮнинг ўйини умуман ёқмади”

АПЛ 19-туридан ўрин олган “Ньюкасл"га қарши сафардаги учрашувдан (1:1) кейин “Манчестер Юнайтед” устози Ральф Рангник ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйинимиз менга умуман ёқмади. Бугун баъзи вазиятларни ҳисобга олмаганда, ўйинни назорат қилолмадик.

Барчаси энергия, жисмоний ҳолат ва курашларда ғалаба қозониш билан боғлиқ, биз бу жабҳаларда одатдаги даражамизда эмасдик. Ижобий ҳолат шундаки, бир очкога эга бўлдик, аммо ўйинимиз яхшироқ чиқиши керак эди.

Курашларга тайёр бўлиш лозим, уларда устун келиш керак. Бугун эса бундай бўлмади. Тўпни назорат қилганимизда, гол ўтказиб юборганимизда ҳам кўп нарсани йўқотдик ва бу албатта вазифани осонлаштирмайди.

Уч кундан кейин бизни навбатдаги баҳс кутмоқда, биз яхшироқ ўйнашимиз, жисмонан кучли бўлишимиз зарур. Ўзимизни оқлашимиз шарт эмас. Бугун ўйиндан ҳам, прессинг қилишимиз керак бўлган вазиятлардан ҳам қониқмадим”, дейди немис мутахассиси.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика