UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  0 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  2 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  2 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  14 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  26 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Раньери "Рома" бош мураббийига айланиши мумкин Янгиликлар

Раньери "Рома" бош мураббийига айланиши мумкин

Римнинг "Рома" клуби раҳбарияти янги бош мураббий излашни бошлаб юборган.

Жумладан, "бўрилар" Клаудио Раньери номзодини кўриб чиқишмоқда. Иван Юричнинг "жаллоросси"даги вазияти — ўта оғир. Бу жамоанинг натижалари билан боғлиқ ва Флоренциядаги 1:5 шулар жумласидандир. Қўшимчасига мураббий Жанлука Манчини билан жанжаллашиб қолган.

Ҳозирги вақтда жамоа аъзолари ва мухлислар учун энг маъқул вариант Даниэле Де Россининг қайтиши бўларди, аммо ҳозирча буни амалга ошириш қийин бўлиб турибди. 

Юзага келган ҳолатда, Раньерини клуб тизимига ишга олиб келиш ғояси илгари сурилмоқда. Шу тариқа, тажрибали Клаудио клуб ва жамоа ўртасида боғловчи вазифасини бажарарди. Ўз навбатида, Юричнинг ўрнига муносиб номзод топилмаса, Раньеридан бош мураббийликка ўтишни илтимос қилишлари ҳам мумкин бўлади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика