Рафинья Алькантара: “Интер”да қолмоқчи эдим, аммо энди “Барселона”даман”
31 июл 2018 09:40
Янгиликлар
Рафинья Алькантара: “Интер”да қолмоқчи эдим, аммо энди “Барселона”даман”
“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ХЧКда “Ромага” қарши баҳс ҳақида гапирар экан, келажаги ҳақида мутлақо ташвишга тушмаётганлигини айтиб ўтди.
“Рома”га қарши беллашувда жисмоний жиҳатдан яхши “форма”да бўлишимиз лозим. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам, бу борада хотиржамман. Олдимдаги муаммолар ҳақида ўйламоқчи эмасман. Мен “Интер”да беш ой яхши ўйинларни ўтказдим ва у ерда қолишни жуда истагандим. Аммо ҳозир “Барселона” футболчисиман. Шу боис келажак ҳақида бош қотирмоқчи эмасман. Вакилларим, агентларим бу ҳақда ўйлашсин. Менинг мақсадим – янги мавсумга ҳар томонлама шай бўлиш” дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
2017/18 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Рафинья“Интер”да ижара асосида ўтказди. У Италияда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар