UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  1 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  6 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  3 20:15ФИНАЛгача...  10 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  12 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  9 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  31

Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳорга ўтганимдан афсусланмайман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр Ашурматовнинг илтимоси билан келдим" Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳорга ўтганимдан афсусланмайман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр Ашурматовнинг илтимоси билан келдим"

Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев шу кунларда "Қўқон-1912"нинг машғулотларида иштирок этмоқда.

Футболчи ростдан Қўқонга қайтдими? "Навбаҳор"даги фаолияти қандай кечди? Шу бошқа саволларга Қувондиқ Рўзиевдан жавоб олдик. 

- Ўтган мавсум ҳақида тўхталмай иложимиз йўқ. Чунки "Навбаҳор"да қанчалик қийин бўлганига қарамай, ўзингиз учун хулосалар чиқарганингиз табиий. Қувондиқ Рўзиевга аввал бундай босимда ўйнамагани таъсир қилдими? 

- Тўғри таъкидладингиз. Ўтган мавсум мен учун фаолиятимдаги энг қийини бўлди. Боз устига мени таклиф қилган мураббий илк турдан сўнг истеъфога чиқарилди. Жароҳат билан ўйнаганим ҳам ўз таъсирини ўтказди. Албатта бу баҳона бўла олмайди. Аммо футболда кичик деталь ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Аслида мавсумни яхши бошлагандик. "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин Тошкентда "Локомотив" билан яхши ўйнаб ғалаба қозондик. Ўша баҳсда ҳаракатларим ўхшади. Тур рамзий терма жамоасига кирдим. Кетма-кет очко йўқотишлардан сўнг менга босим келиб тушди. Кўникиб кета олмаяпти, деган гап-сўзлар кўпайиб кетди. Буларнинг барчасида ўзим айбдорман. Бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишим мумкин эди. 

- "Навбаҳор"да бахтли эмасдингизми?

- Ушбу жамоада тўп тепганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Боиси "Навбаҳор" мухлислари юртимиздаги энг яхшиларидан биттаси ҳисобланади. Эсласам ҳам фақат яхши хотиралар билан ёдга оламан. Ўйнаб кета олмаганим ўзимнинг айбим. 

- Сизни анчадан бери қийнаб келаётган жароҳат бор эди. Ҳозир ундан буткул қутулдингизми? Ўзингизни кўрсатишингиз учун тўсиқлар йўқми?

- "Насаф"га қарши сафарда ўтган драматик беллашувда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Мағлуб бўлганимизга қарамасдан етарлича қаршилик кўрсата олган эдик. Ўша ўйиннинг 60-дақиқасида тиззамдан жароҳат олдим. Кейин уколлар ёрдамида тўп тепиб келдим. Тиззамдаги тоғайлар синиб кетганди. Буни олишдан бошқа йўлим қолмаганди. "Навбаҳор" шифокори билан гаплашганимда, натижалар яхши бўлмагани учун шошилмай туришимни, оғриқ қолдирувчи укол билан ўйнаб туришимни илтимос қилди. Барибир жароҳат кучайиб бориб ўйнай олмайдиган даражага келиб қолдим. Жарроҳлик амалиёти якунда омадли ўтди. Бир ойдан кейин бемалол тўп тепишни бошладим. Айни пайтда жамоавий машғулотларда ҳеч кимдан қолишмаган ҳолда ишлаяпман. 

- Айни пайтда сизни "Қўқон-1912" машғулотларида кўрмоқдамиз...

- "Қўқон-1912"га Бахтиёр аканинг таклифлари билан келдим. Ўзлари ҳам футболчи бўлганлар. Бундай жароҳатлардан ўтганлар, дея оламан. "Жароҳатдан кейин ўзингга келиб олишинг керак. Ҳозирги пайтда оғир юкламалар бўлади. Бу сенга фойда",- дедилар. Лекин клуб билан келишганим йўқ. Шуниси аниқки, Бахтиёр акага сўз бердим, жамоа билан келиша олмаган тақдиримда бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқаман. Унгача "Қўқон-1912"нинг таклифини кутаман. Юз фоиз жамоа билан биргаман, демаган бўлар эдим. Бахтиёр ака ҳам мураббий, ҳам акамдек бўлиб қолгани учун чорловларига йўқ демадим. "Навбаҳор"даги қийин пайтларимда ҳафтада 1-2 маротаба қўнғироқ қилиб маслаҳат бериб турдилар. Ўйинимни таҳлил қилардик. Ташлаб қўймаганлар. Шу боис бу ерга келиб қўшилдим. Аммо шартнома имзоламадим. Қўқонга айнан Бахтиёр аканинг илтимоси билан келдим. 

- Қишки трансферлар ойнаси вақтида "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Пойтахт клубининг чорлови қанчалик жиддий туюлди?

- "Локомотив" мен учун қадрдон жамоа. Ёшлигимдан шу клубда тўп тепиб катта футболга қадам ташлаганман. Улардан айтарли оғзаки таклиф бўлди. Жиддий музокараларгача етиб бормади.

- Қувондиқ Рўзиев фаолиятининг чўққисидан ўтдими ёки бу жараён энди келадими?

- Қизиқ савол. Буни билиб бўлмайди. Ҳаммаси худодан. Янада катта марраларни забт этармиз. Меҳнат ва ишлашда давом этсак барчаси яхши бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика