UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  0 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью Янгиликлар

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов куни кеча championat.asia сайтига интервью берганди.

- "Ордабаси"даги мавсум қандай ўтди?
- Мавсум яхши ўтди деб ўйлайман. Сабаби клуб билан бирга Қозоғистон чемпиони бўлдик, мамлакат кубоги финалига чиқдик (суҳбат 3 ноябрь куни бўлган). Конференциялар лигасида ҳам гуруҳ босқичига чиқа олмаган бўлсак ҳам муносиб қатнашдик.

- Бу клуб олдига мавсум бошида чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шахсан ўзингиз чемпион бўлишига қанчалик ишонгандиз?
- Чемпион бўлишимизга бошидан ишонгандим. Сабаби мавсум олдидан таркибга жалб этилаётган футболчилар, легионерларни кўргандим. Бир қатор Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзолари таркибга қўшиб олинганди.




- Беларусь чемпиони тўпурари сифатида Қозоғистонга кўчиб ўтдингиз. Аммо "Ордабаси"да кўп гол ура олмадингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Биринчидан, кўп имкониятлардан фойдалана олмадим. Иккинчидан, янги жамоага келганим учун барибир футболчилар билан тил топишиб кетишда бироз қийналдим. Лекин асосийси жамоамиз якунда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олганидан хурсандман.

- Икки чемпионатни таққослай оласизми?
- Ўхшаш томонлари кўп. Фарқи эса Қозоғистонда кўп клублар беш ҳимоячи билан ўйнар, асосий урғуни стандарт вазиятларга қаратар экан.

- Қозоғистон стадионлари ҳақида нималар дея оласиз? Ўзиз ўйнаган энг яхши стадион қайси бўлди?
- Қозоғистонда Беларуса нисбатан сунъий майдонлари кўпроқ экан. "Қайрат" ва "Тобол"нинг уй стадионлари яхши ҳолатда эди. Сунъий майдон табиийга нисбатан қаттиқроқ бўлади, бу эса жароҳат олиш учун хавфни оширади.

- Бу йил Қозоғистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ким бўлади деб ўйлайсиз?
- Менимча "Ордабаси" етакчиси Асхат Тагриберген энг яхши футболчи бўлса керак. Сабаби у нафақат клубда, балки Қозоғистон терма жамоасида ҳам яхши ўйнади.

- "Ордабаси" сафида энг муҳим голингиз қайси?
- Менимча "Мақтаарал" билан ўйинда урган голим бўлса керак. Сабаби ўша учрашувдан аввал иккита ўйинда ютқазиб қўйгандик ва таъқибчиларимиз анча яқинлашиб қолишганди. "Мақтаарал"га уран голим жамоамга 3 очко келтирди ва "Астана", "Актобе" билан фарқ янада камайиб кетмаслигига замин яратди.




- Қозоғистон миллий терма жамоаси Евро-2024 саралашида ажойиб иштирок этмоқда. Қўшниларимизда Европа чемпионатига чиқиш имконияти қанчалик деб ўйлайсиз?
- Европа чемпионатига чиқиш имконияти яхши. Сўнгги турда Словенияга қарши сафардаги баҳс барчасини ҳал қилиб беради.

- Бобир Абдихолиқов янги мавсумда ҳам "Ордабаси"да қоладими?
- Барчаси Қозоғистон кубоги финалидан кейин ҳал бўлади. Вақт кўрсатади.

- Терма жамоамиз ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралашидани ўз юришини бошлайди. Туркманистон ва Эрон билан баҳслардан ғалаба кутсак бўладими?
- Албатта, Туркманистон ва Эрон билан ўйинларда ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Насиб қилса мухлисларни хурсанд қиламиз

- Қозоғистонда футбол журналистикаси қай даражада экан?
- Тўғриси умумий футбол ОАВга эътибор қила олмадим. Аммо ўз клубимизда ишлаган матбуот хизмати ажойиб ишлади дея оламан. Чунки "Ордабаси" клуби ҳаёти ижтимоий тармоқларда аъло даражада ёритиб борилди.



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика