Қозоғистон ва яна 12 мамлакат футзал бўйича ЖЧ-2020га мезбонлик қилиш истагини билдирди

Aslanov Jasurbek
5 апр 2016, 14:39
ФИФА расмий сайтининг хабар беришича, Қозоғистон ва яна 12 мамлакат футзал бўйича ЖЧ-2020га мезбонлик қилиш истагини билдирди.

Даъвогарлар сафида беш қитъа вакиллари бор - Коста-Рика, Хорватия, Чехия, Миср, Грузия, Эрон, Япония, Қозоғистон, Литва, Голландия, Янги Зеландия, БАА ва АҚШ.

Кўрсатилган мамлакат футбол ассоцияациялари ариза бериш учун қўшимча маълумотлар ва турнирни ўтказиш талаблари билан таъминланади. Расмий декларация 6 майга қадар топширилиши лозим.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1989 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Турнир 2012 йилда Таиландда бўлиб ўтди. Жорий йилдаги мундиалга Колумбия мезбонлик қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: vesti.kz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›