

Даъвогарлар сафида беш қитъа вакиллари бор - Коста-Рика, Хорватия, Чехия, Миср, Грузия, Эрон, Япония, Қозоғистон, Литва, Голландия, Янги Зеландия, БАА ва АҚШ.
Кўрсатилган мамлакат футбол ассоцияациялари ариза бериш учун қўшимча маълумотлар ва турнирни ўтказиш талаблари билан таъминланади. Расмий декларация 6 майга қадар топширилиши лозим.
Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1989 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Турнир 2012 йилда Таиландда бўлиб ўтди. Жорий йилдаги мундиалга Колумбия мезбонлик қилади.



