Қозоғистон чемпионатининг қачон давом эттирилиши маълум бўлди

Alisher
20 май 2020, 12:12
Қозоғистонда футбол мавсумининг қачондан давом этиши маълум бўлди.

Қозоғистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти Премьер-лиганинг 3-тур ўйинларини июнь ойи боши (6-7 июнь)да ўтказишмоқчи.

Аммо, ушбу саналар Спорт ва санъат вазирлигининг мамлакатнинг бош санитар врачи билан маслаҳатлашувидан сўнг расмий равишда эълон қилинади.

Қайд этиш керакки, мавсумнинг қолган барча ўйинлари бўш трибуналар остида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат паузасига қадар "Астана" клуби жадвалда етакчилик қилаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Vesti.kz