UZ

Сўнгги янгиликлар

18:09Япония Бразилиянинг додини берди  0 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  8 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда Янгиликлар

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда

Теглар :  ФахрийларҚўқон
Қўқон шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоцациясининг “Фахрийлар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Водий жамоалари ўртасидаги минтақавий босқичда, Фарғона, Андижон ҳамда Қўқон шаҳарларининг фахрий футболчилардан иборат жамоалари иштирок этишяпти.

Кеча мусобақанинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. Майдонга Фарғона ҳамда Андижон жамоалари чиқиб келишди. Учрашувда ўз таркибига яқин ўтмишдаги “Нефтчи” юлдузларини жамлаган Фарғоналиклар 5-1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Фарғоналиклар сафида барча голларни Анвар Бердиев киритган бўлса, Андижонликларнинг ягона жавоб голини Рахимжон Қодиров киритди.

Бундан бир неча дақиқалар олдин Қўқондаги “Марказий” стадионида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Ўзига хос вилоят “дерби”сида , Қўқон ҳамда Фарғона жамоалари ўзаро баҳслашдилар. Фарғоналиклар таркибида Анвар Бердиев, Шерзод Раимжонов, Баҳром Ҳайдаров, Камол Жўнашев каби барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган футболчилар майдонга тушишди. Қўқонликлар таркибида Маъмур Мансуров, Саид Шокиров, Фарход Мусажонов, Содир Элибоев, Акмал Ортиқов, Аваз Жўрабоев каби Қўқон футболининг ёрқин намоёндалари майдонда ҳаракат қилишди. Шиддатли курашларга бой тарзда ўтган ўйинда 0-0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Эртага мусобақадаги навбатдаги ўйин Қўқон ҳамда андижонлик фахрий футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.




Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика