UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  8 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  112 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  469 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

«Қўқон-1912»нинг иродали ғалабаси Янгиликлар

«Қўқон-1912»нинг иродали ғалабаси

«Қўқон-1912» – «Бухоро» учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
17:00 - «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро) 2:1
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи:
И. Нехочин (Наманган).
Голлар: Ориф Мамажонов, 60. (пас Сардор Эминов). Дилявер Абибуллаев, 66. Азиз Тўхтабоев, 78.

“Қўқон-1912”:
16.Андрей Бакланов (С), 5.Жалил Кимсанов, 8.Нодирбек Қўзибоев (17.Азиз Тўхтабоев, 61), 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Сардор Eминов, 19.Владимир Аргун, 22.Ориф Мамаджонов, 23.Фурқат Ҳасанбоев (11.Дониёр Усмонов, 46), 24.Илья Ильин, 28.Алексей Николаев, 29.Игор Голбан.
Захира:
12.Азиз Ашуров, 3.Ҳасанбой Эргашев, 7.Иззат Ғаниев, 9.Носир Отақўзиев, 15.Маъруф Зокиржонов.

“Бухоро”:
12.Александр Корнейчук, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳасан Асқаров, 5.Вадим Кравческу, 7.Суҳроб Неъматов (10.Зайниддин Тожиев, 85), 8.Виталий Пламадела, 14.Вячеслав Пономарёв, 16.Жамшид Ҳасанов (11.Отабек Исроилов, 84), 19.Жамолиддин Убайдуллаев, 23.Богдан Хауши, 30.Аҳрор Умаржонов (18.Дилявер Абибуллаев, 55).
Захира:
21.Фарруҳ Турдалиев, 6.Евгений Кочнев, 15.Равшан Асланов,  20.Ислом Холиқов.

                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ



90+3.  Учрашув якунланди. Шу тариқа қўқонликлар ўз майдонида муҳим ғалабани қўлга киритди.

90+2. Мезбонлар хотиржам ҳаракат қилмоқда. "Бухоро" футболчилари эса аксинча.

90. Олимжон Толибжонов иккинчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

90. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Ильян Ильин. 


88. Эминов чап қанотдан ерлатиб жарима майдони ичига тўп узатди. Отақўзиев эса дарвозани ишғол этди. Лекин қанот ҳаками ўйиндан ташқари холатни қайд этди.


87. Вадим Кравческунинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун олдидан ўтиб кетди. 


84. Яна ўзгариш. Жамшид Ҳасанов ўрнига эса Отабек Исроилов тушди.

83. Ўзгариш. "Бухоро". Суҳроб Неъматов ўрнига Зайниддин Тожиев тушди. 


80.
"Бухоро" бош мураббийи Мочинов захирадан икки нафар ҳужумчини ёнига чақирмоқда.

79. Огоҳлантириш. "Бухоро". Жамолиддин Убайдуллаев.


Ўнг қанотдан бурчак тўпи амалга оширилди. Тўхтабоев жарима майдони ичида тўпга бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол этди.

78. ГООООООЛЛЛЛ! Азиииизз Тўхтабоееев!  

75. Меҳмонларнинг чап қанот ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов анча фаол ҳаракат қилмоқда. 

74. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Владимир Аргун ўрнига Носир Отақўзиев тушди. 

72. Ориф Мамажонов чап қанотда тўпни эгаллаб олиб, жарима майдонига кириб борди чап оёқда дарвоза томон кучли зарба йўллади. Корнейчук ўз ўрнида. 

68. Ўйиннинг қолган дақиқалари янада муросасиз курашга бой бўлса ажаб эмас. 

66. Бакланов қайтарган тўпни Абибуллаев дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

66. ГОООООЛЛЛЛ! Дилявер Абибуллаееев!  

63. Бухороликлар энди бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда. Чунки уларга ҳам бугун ғалаба зарур. 

61. Ўзгариш! "Қўқон-1912". Нодирбек Қўзибоев ўрнига Азиз Тўхтабоев тушди.

60. Сардор Эминовнинг яна чап қанотдан оширган тўпи бу сафар гол билан якунланди. Мамажонов ҳаводан келган тўпга бош билан зарба бериб, Корнейчук дарвозасини ишғол этди.

60. ГОООООЛЛЛЛ! Орииииифф Мамажоноооооовв!

59. Чап қанотдан меҳмонлар жарима майдони ичига узатилган тўпни Аргун дарвозага йўлламоқчи бўлди. Лекин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

55. Ўзгариш! "Бухоро". Аҳрор Умаржонов ўрнига Диляве Абибуллаев тушди.

55. Эминов ва Николаев чап қанотда комбинация уюштирди. Жарима майдони ичида тўп Алексейдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.


53. Стадионда мухлисларнинг ҳайқириғи. 


51. Майдон эгалари қарши ҳужум ташкил этди. Усмонов катта тезлик билан дарвоза томон кетаётганида Саидкомил Акбаров қаршилик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

50. Жамшид Ҳасанов чап қанотдан олдига юриш қилди ва қарама-қарши қанотда турган Умаржоновни тўп билан таъминлади. Аҳрор дарвоза томон зарба беришда суст харакат қилди ва Кимсанов фаоллик кўрсатиб тўпни бош билан қайтариб юбориш орқали вазиятни юмшатди.


49. Сардор Эминов бугун ҳам чап қанотда анча фаол. Мезбонларнинг ҳужуми асосан ушбу футболчи орқали уюштирилмоқда.

47. Усмоновнинг майдонга тушишини мухлислар олқишлади. Дониёрнинг илк тўпга ташланиши ҳам хавфли тус олди. Корнейчук тўпни ушлаб олишга эришди.

46. Мезбонлар таркибида ўзгариш кузатилди. Фурқат Ҳасанбоев ўрнига Дониёр Усмонов тушди.

46. "Бухоро" футболчилари тўпни ўйинга киритиб иккинчи бўлимни бошлаб берди. 

Иккинчи бўлим бошланмоқда. Футболчилар майдонга чиқиб келишди.


45. Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!

45. Огоҳлантириш! "Бухоро". Саидкомил Акбаров тўп учун Қувондиқ Рўзиев  билан курашда тўпни ушлаб олди. 


43. Жамшид Ҳасанов ўнг қанотдан олдинга ташланди ва тўғри дарвоза томон зарба берди. Бакланов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

40. Одатдагидек "Бухоро" сардори Неъматов жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли деворда турган Мамажоновга тегиб қайтди. 


39. Виталий Пламадела мезбонлар жарима майдони яқинида қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Жарима зарбаси.


38. ЗАРБААА! Неъматовнинг таҳминан 20 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўпни Бакланов ўз ўрнида ушлаб олишга эришди.

36. Ориф Мамажонов чап қанотдан меҳмонлар жарима майдони ичига ҳаволатиб пас узатди. Хауши тўпни қайтарди.

36. Энди ҳужум қилиш навбати майдон эгаларига келган кўринади. 


35. Ҳасан Асқаровнинг жарима майдони ичида туриб берган кучли зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Зарба хавфли кўриниш олди.


34. Мезбонлар жарима майдони ичида хавфли вазияят. Кимсанов тўпни боши билан қайтарган холда, хавфни бартараф этиб юборди. 

33. Жамолиддин Убайдуллаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Николаев эса тўпни қайтарди. 



31. Мамажонов марказдан тўпни ўнг қанотдаги шериги Эминовга узатган холда, қарши ҳужумни ташкил этди. Лекин Пономарёв тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

30. "Бухоро" футболчилари бурчак тўпини амалг оширди. Неъматов тўпни Умаржоновга узатди. Аммо мезбонлар ўз жарима майдон ичида тўпни қайтариб, хавфни бартараф этиб юборди.


28. Суҳроб Неъматов таҳминан 25 метрлардан жарима зарбасини амал оширди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


26. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари: Рустам Абдуллаев ва Александр Мочинов майдон четида шогирдларига кўрсатма берган холда, учрашувни диққат билан кузатиб бормоқда.


23. Мезбонларнинг кетма-кет уюштираётган ҳужумдари хавфли тус олмоқда.

22. Бурчакдан узатилган тўпни Ильин дарвоза йўлламоқчи бўлди. Бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилган деб топди. 

21. Ориф Мамажонов жарима зарбасини амалга оширди. Тўпни Корнейчук қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

20. Фурқат Ҳасанбоевни рақиб футболчиси жарима майдони ташқарисида йиқитди. Жарима зарбаси.


17. Учрашувда устунлик "Қўқон-1912" футболчилари томонида. 


15. Зарбаааа! Сардор Эминовнинг чап қанотдан дарвоза томон йўллаган зарбасини меҳмонлар посбони аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди. 


10. Нодирбек Қўзибоев чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп тўғри Корнейчукнинг қўлига бориб тушди.  

7. Стадион трибунасини тўлди дея олмаймиз. Лекин ишқибозлар ташрифи давом этмоқда.


5. "Бухоро"нинг хавфли ҳужумиииии... Мезбонлар тўпни қайтаришга эришди.



1. Мезбонлар тўпни ўйинга киритган холда ўйинни бошлаб берди.

Учрашув бошланди! Қани кеттик!


2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан "Қўқон-1912" ФК Вячеслав Пишук, Хуршид Узоқбоев ва Александр Критининга эхтиром кўрсатди.

Диққат қилинг! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.


Бироздан сўнг учрашув бошланади.

Ҳар икки жамоа ўйинчилари ҳам майдонга чиқиб, чигалёзди машкларини бажармоқда.

Футболчилар ва мураббийлар майдоннинг холати билан танишмоқда.


 Айни дамда ҳар икки жамоа ҳам стадионга етиб келган.

Бугун ҳар икки жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Шу боис майдонда ҳақиқий кураш кечса ажаб эмас. 


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Қўқондаги “Марказий” стадиондан онлайн репортажимизни бошлаймиз.



- Учрашув соат 17:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика