UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  0 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  7 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” ўринбосарлари ва биринчи лига етакчиси “Цементчи” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда вакилларимиз аралаш таркиб билан ҳаркат қилишди. Аниқроғи, кечаги баҳсда захирадан қолган ўйинчилар навбати билан ва ўринбосарлар таркибидаги футболчилар майдонга тушишди.

Учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида қувасойликлар аъзоси Абдул Азиз Юсупов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинчи ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган. Шунингдек, бугунги учрашувда жамоамизнинг яна бир собиқ аъзоси Маъруф Зокиржонов ва Ойбек Нурбоевлар ҳам қувасойликлар сафида майдонга тушишди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Ойбек Рустамов ўйин якунланишига 15-дақиқа қолганида “Цементчи” дарвозасини аниқ нишонга олди.

Баҳсда шу ҳисобда якунига етди.



Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 1:1
Бош ҳакам: Қ. Собиров.
Голлар:
Ойбек Рустамов 75. - Абдул Азиз Юсупов 12.
 “Қўқон-1912”: И. Абдуллаев, Н. Отақўзиев, И. Раҳимов, О. Рустамов, А. Маматхўжаев, А. Раҳмонов, М. Раҳимов, И. Маликжонов, И.Охунжонов, Д. Мелиқўзиев, М. Содикжонов.
“Цементчи”: Ф. Турдалиев, М. Зокиржонов, Р. Мелибоев, О. Нурбоев, О. Аҳмаджонов, А. Раҳимов, А. Юсупов, С. Эрмаматов, Ж. Қобулов, Ш. Абдураҳимов, Д. Маматов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика