UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  3 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади

Келаси йил яна олий лигада иштирокини давом эттирадиган қўқонликлар янги мавсумга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришни мақсад қилган.
Бош мураббий Рустам Абдуллаев янги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқди. Унга кўра жамоа тўрт босқичдан иборат йиғинни ўтайди.

Яъни футболчилар узоқ давом этган таътилдан 20 декабрь куни қайтади. Қўқонда ўтадиган илк босқич йиғинида ўйинчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади.

Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга 29 декабрь куни қисқа муддатди дам берилади.

4 январдан эса йиғиннинг иккинчи босқичи старт олади. Режага кўра жамоа 25 январга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади. Шундан сўнг яна футболчиларга бироз дам бериб, 27 январдан йиғин Тошкентга кўчади. Пойтахтда 11 февралга қадар машғулот ўтказиш кўзда тутилган.

Дарвоқе, қўқонликлар янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида хорижга чиқишни ҳам режалаштирган. Унга кўра февралнинг 15 санасидан то 24 санасига қадар Туркияда йиғин ўтказилади.

Хориждан қайтиб келгингач, футболчиларга яна дам бериб, 27 февралдан Қўқонда чемпионат стартига қадар шуғулланиш режадан ўрин олган.

Табиийки ушбу йиғинлар давомида "Қўқон-1912" синов-назорат учрашувларида ҳам майдонга тушади. Бош мураббий футболчиларни айнан учрашувлар орқали ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилган. Лекин ҳозирча спарринг жамоаларнинг номи маълум эмас. Бу ҳақда кейинроқ яна хабар берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика