UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  0 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  1 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  2 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  5 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  12 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  4 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади

Келаси йил яна олий лигада иштирокини давом эттирадиган қўқонликлар янги мавсумга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришни мақсад қилган.
Бош мураббий Рустам Абдуллаев янги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқди. Унга кўра жамоа тўрт босқичдан иборат йиғинни ўтайди.

Яъни футболчилар узоқ давом этган таътилдан 20 декабрь куни қайтади. Қўқонда ўтадиган илк босқич йиғинида ўйинчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади.

Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга 29 декабрь куни қисқа муддатди дам берилади.

4 январдан эса йиғиннинг иккинчи босқичи старт олади. Режага кўра жамоа 25 январга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади. Шундан сўнг яна футболчиларга бироз дам бериб, 27 январдан йиғин Тошкентга кўчади. Пойтахтда 11 февралга қадар машғулот ўтказиш кўзда тутилган.

Дарвоқе, қўқонликлар янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида хорижга чиқишни ҳам режалаштирган. Унга кўра февралнинг 15 санасидан то 24 санасига қадар Туркияда йиғин ўтказилади.

Хориждан қайтиб келгингач, футболчиларга яна дам бериб, 27 февралдан Қўқонда чемпионат стартига қадар шуғулланиш режадан ўрин олган.

Табиийки ушбу йиғинлар давомида "Қўқон-1912" синов-назорат учрашувларида ҳам майдонга тушади. Бош мураббий футболчиларни айнан учрашувлар орқали ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилган. Лекин ҳозирча спарринг жамоаларнинг номи маълум эмас. Бу ҳақда кейинроқ яна хабар берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика