«Қўқон-1912» Суперлигага чиқишда катта ҳисса қўшган футболчиси билан шартномани узайтирди
15 дек 08:36
Янгиликлар
«Қўқон-1912» Суперлигага чиқишда катта ҳисса қўшган футболчиси билан шартномани узайтирди
Иккинчи даврадаги ажойиб ўйинлари билан жамоага ёрдам берган Шаҳзод Бешимов билан шартнома 2026 йилнинг сўнггига қадар узайтирилди.
Шу муносабати билан қўқонликлар матбуот хизмати ҳужумчидан қисқа интервью олди.
«Мавсум яхши ўтди деб ўйлайман. Олдимизга қўйган вазифани бажардик. Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик.
Мавсум якунланганидан сўнг жамоа раҳбарияти ва мураббийлари билан учрашдим. Улар мени кейинги мавсумда ҳам жамоада кўришаётганини ва «Қўқон-1912»га керак эканлигимни айтишди. Улар менга катта ишонч билдиришди. Суперлигада кўплаб голлар уриб, жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Яхши натижалар билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман. Кейинги йил ўз олдимга Суперлига тўпурарларидан бири бўлишни режа қилганман.
Умид қиламанки, кейинги мавсумда ажойиб ўйинлар билан мухлисларни янада хурсанд қиламан, — деб фикрини якунлади маҳоратли ҳужумчи.
Фикрлар