"Қўқон-1912": Ўртоқлик учрашувининг санаси маълум

Narzulla Saydullayev
25 дек 2017, 08:11
Янги мавсумда ҳам ўз мухлисларини хурсанд қилишни олдига мақсад қилган "Қўқон-1912" футболчилари айни кунларда машғулотларга зўр беришган.

Шу кунга қадар бир маҳалдан ўтказилаётган машғулотлар, кечадан бошлаб икки маҳалга кўчди. Дастлабки кунларда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилган бўлса, эндиги машғулотларда тўп билан ишлашга ҳам урғу берилмоқда.

Дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари, назорат ўйини билан якунланади.

Футболчилар 28 декабрь куни, Қувасойнинг "Цементчи" клубига қарши майдонга тушадилар. Учрашув Қўқондаги "Марказий" стадионида соат 11:00 да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›