"Қўқон-1912": Назорат учрашувидаги рақиблар маълум
26 фев 2016 07:59
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Назорат учрашувидаги рақиблар маълум
Кечадан "Қўқон-1912" “Обод” билан бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди.
Қўқонда йиғилган футболчилар кеча бир маҳал машғулот билан чекланишди. Бугундан машғулотлар икки маҳалга кучади. Футболчиларимиз Данғара туманидаги стадионда шуғулланишмоқда. Бунинг сабаби “Марказий” ўйингоҳ айни дамда мавсумга тайёрланяпти.
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Олий лига биринчи тури олдидан вакилларимиз назорат учрашувини ўтказишни режалаштиришганди. 28 февраль куни “Қўқон-1912” жамоаси икки таркиб билан иккита назорат учрашувида иштирок этади.
Шу куни асосий таркиб вакиллари Наманганда “Навбаҳор”га қарши майдонга тушишса, иккинчи таркиб Фарғона вилояти чемпиони ва кубоги соҳиби “ФарДУ-Футбол инфо” билан ўйнайди. Бу учрашув Данғара туманидаги стадионда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар