"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум

Iskandarov Abdulaziz
9 фев 2026
Бугун Элит ОЧЛ доирасида "Насаф" - "Ал Шорта" учрашуви бўлиб ўтади.

Кеча ушбу баҳс олдидан икки жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув учун жамоаларнинг либос ранглари ҳам белгилаб олинди. "Насаф" қизил, меҳмонлар – "Ал Шорта" эса  яшил рангли спорт формаларида майдонга тушади.



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати