«Қўқон-1912» жамоасини янги мавсумда ким бошқариши маълум
04 янв 08:24
Янгиликлар
«Қўқон-1912» жамоасини янги мавсумда ким бошқариши маълум
«Қўқон-1912» жамоаси янги мавсум олдидан бош мураббий билан келишувни узайтирди.
Ўтган мавсум жамоани Про лигадан Суперлигага олиб чиққан Баҳром Ҳайдаров билан келишув бир йилга узайтирилди ва энди мураббий жамоани 2025 йилнинг сўнггига қадар бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Баҳром Ҳайдаров ўтган мавсумнинг ўртасида жамоага бош мураббий этиб тайинланганди. Унинг қўл остида «Қўқон-1912» жамоаси ўтиш ўйинида «Металлург»ни мағлуб этди ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар