«Қўқон-1912» жамоаси легионери билан келишувни бир йилга узайтирди
09 ноя 2024 09:07
Янгиликлар
«Қўқон-1912» жамоаси легионери билан келишувни бир йилга узайтирди
«Қўқон-1912» жамоаси Шота Гвазава билан келишувни бир йилга узайтирди.
«Жамоамизга ёзда келиб қўшилган грузиялик ярим ҳимоячи Шота Гвазава «Қўқон-1912» жамоасининг асосий футболчисига айланиб олди.
Иккинчи даврадаги ишончли ўйинлари орқали мухлислар эътиборига тушган футболчи билан жамоамиз келишувни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди ва эндиликда ярим ҳимоячи келаси мавсум ҳам «Қўқон-1912» либосида ҳаракат қилади», — дейилган қўқонликлар матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.
Шота жорий мавсум «Қўқон-1912» сафида 11 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 тадан гол ва ассист ёзиб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар