UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  32 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  8 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1

"Қўқон-1912": Жамоани вақтинча Муҳсин Низомиддинов бошқариб туради Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамоани вақтинча Муҳсин Низомиддинов бошқариб туради

Кеча “Қўқон-1912” ФКнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарлари, мураббийлар ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққан “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов “Сўғдиёна”дан учралган мағлубият клуб мураббийлари ва футболчиларнинг ўз ишига совуққонлик билан муносабатда бўлганлиги оқибатида келиб чиққанлигини айтиб ўтди. Аниқроғи, мураббийлар штаби футболчиларни мазкур баҳсга тайёрлай олмадилар.

Йиғилиш қарорига кўра, “Қўқон-1912” бош мураббийи Рустам Абдуллаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.  Жамоани вақтинчалик шу кунга қадар ўринбосарлар билан ишлаб келаётган мураббий Муҳсин Низомиддинов бошқариб турадиган бўлди.

“Қўқон-1912”  футбол клуби раҳбарияти Рустам Абдуллаевга жамоани ривожлантириш йўлида қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ва келгуси ишларида омад тилайди.

Клуб матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика