UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

“Қўқон-1912” дарвозабони жамоасини ўзгартиради Янгиликлар

“Қўқон-1912” дарвозабони жамоасини ўзгартиради

Трансфер ойнасининг айни қизғин палласига етиб келдик.

Футболчиларнинг у жамоадан бу жамоага ўтиши роса авж олди. Унда қайсидир жамоанинг бозори чаққон бўлса, яна айримлари ички имкониятдан келиб чиқиб, иш тутишга мажбур бўлмоқда. 

“Қўқон-1912”ни етакчи ўйинчилари жамоа билан хайрлашишга қарор қилмоқда. Хусусан бир неча йиллардан буён жамоа дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаб келаётган Музаффар Абдуллаев яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Олинган маълумотларга кўра, тажрибали посбонни ўз таркибида кўришни истаётган жамоалар бор. Футболчининг ўзи билан боғланганимизда, шу кунларда раҳбарият билан учрашиб, “Қўқон-1912”даги тақдири бўйича батафсил гаплашиб олишини билдирди. Вазият ижобий томонга ўзгармаса, 30 ёшли голкипер қадрдон жамоаси билан хайрлашишини яширмади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика