UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  33 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Қўқон-1912" - "Цементчи" 3:0 Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Цементчи" 3:0

Қўқонда олий ва биринчи лига жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Назорат учрашуви. 

22.03.2015

“Қўқон-1912” – “Цементчи” 3:0.

Қўқон. “Марказий” стадиони 5500 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Толибжонов, Нодир Тошматов, Қаҳрамон Собиров, Хондамир Усмонов (Қўқон).

ГОЛ: Сардор Эминов, 2. Аслиддин Соипов, 31-авт. Нодирбек Қўзибоев, 90.

“Қўқон-1912”: 12.Азиз Ашуров (87.Руслан Матниёзов, 46 ), 3.Хасанбой Эргашев (4.Қаҳрамон Махамаджонов, 46), 5.Жалил Кимсанов, 7.Иззат Ғаниев (28.Алексей Николаев, 46), 9.Носир Отақўзиев (11.Азамат Турсунов, 72.), 10.Қувондиқ Рўзиев (8.Нодирбек Қўзибоев, 56), 17.Азиз Тўхтабоев (С) (19.Владимир Аргун, 46), 18.Сардор Эминов (6.Муҳаммаданас Ҳасанов, 74), 22.Ориф Мамажонов (14.Авазхон Маматхўжаев, 62.), 23.Фурқат Хасанбоев (Маъруф Зокиржонов, 63), 24.Илья Ильин (27.Шохруҳ Холматов, 73)

“Цементчи”: 42.Шерзод Абдураимов (1.Баҳодир Йигиталиев, 70), 2.Акмали Раҳимзода, 4.Аслиддин Соипов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 6.Ислом Ҳошимов, 7.Умид Матмусаев (С) (15.Улуғбек Исмоилжонов, 69), 8.Элёр Мамасолиев ( 18.Хожимурод Насриддинов, 59), 9.Алишер Файзуллаев, 11.Раҳматулло Мелибоев, 14.Шариф Мирзаев, 17.Рустам Абдуҳамидов. 

Захира: 3.Маъмур Қосимов, 10.Элёр Акбаров,12.Жўрабек Ёқубов, 13.Дилшод Эминов.




Учрашув якунланди. "Қўқон-1912" йирик ҳисобда ғалаба қозонди!



Мазкур назорат учрашувига 5500 нафар томошабин ташриф буюргани маълум бўлди. Табиийки бу Қўқон ахли катта футболни соғинганини кўрсатиб турибди. 



90. ГОООЛЛ!!! Қўзибоев! Аргун марказдан янги ҳужум бошлади. Россиялик легионер тўпни олдинда турган жамоадоши Азамат Турсуновга оширди. Иқтидорли ҳужумчи бир рақибини ортда қолдирган холда, тўпни Қўзибоевга оширди. Тажрибали футболчи имкониятдан унумли фойдаланиб ўйинга нуқта қўйди.  


Қувасойликлар ҳужумкорликни оширмоқда.



81. Муҳаммаданас Ҳасанов чап қанотдан катта тезликда олдинга ташланди. Унинг жарима майдони ичига ошириб берган тўпини Азамат Турсунов бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо тўп тўсин устидан ўтиб кетди.




Бу эса "Цементчи"га қўл келиши мумкин. Чунки қувасойликлар эътиборини олдинга қаратмоқда.




78. "Қўқон-1912" мураббийлар штаби учрашувнинг қолган дақиқаларида асосан ёшларни синовдан ўтказади.




64. Бизнингча бу либослар билан боғлиқ холат. Сабаби 2-рақамли футболчи алмаштирилганди.



62. "Цементчи" таркибида ўйинчилар алмаштирилмоқда. Аммо айрим ўйинчиларнинг номи қайдномага киритилмаган. 




53. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯТ! Илья Ильин сал бўлмаса жамоасининг учинчи голини киритиши мумкин эди. Мамажонов томонидан амалга оширилган бурчак тўпидан сўнг ҳимоячи бош билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо "Цементчи" ҳимоячиси тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.


Иккинчи бўлим бошланди



45. Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус.



35. Қўқонликларнинг иқтидорли ҳужумчиси Дониёр Усмонов бетоблиги сабабли бугунги ўйинни мухлислар қаторида кузатмоқда.




31. ГООООЛЛ!!! Яна Эминов ушбу вазиятда фаоллик кўрсатди. Сардорнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Носир Отақўзиев бош билан дарвоза томон йўллади. Тўп "Цементчи" ҳимоячиси Аслиддин Соиповга тегиб дарвоза тўридан ўрин олди. 




20. Стадионга ташриф буюрган ишқибозлар сони таҳминан 4000!



15. Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтмоқда. 


2. ГООООЛЛЛ!!! Эминов! "Қўқон-1912" тезкор футболчиси


Учрашув соат 16:00да бошланди. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика