UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  2 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  1 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  1 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  8 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  7 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  6

“Қўқон-1912” байрам тадбирини ўтказди Янгиликлар

“Қўқон-1912” байрам тадбирини ўтказди

Теглар :  Қўқон-1912
28 декабрь куни Қўқон шаҳрида “Ўрда” ресторанида “Қўқон-1912” жамоаси 2015 йил якунлари ва янги йил муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.

Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев, Фарғона вилоят Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзе, клуб раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Тадбирда таниқли сўз устаси, актёр Анвар Мирзо бошловчилик қилди. Дастлаб Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев тадбирни очиб бериш учун сўзга чиқди.

– Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман, деб сўз бошлади Акрамжон Анорқулович. – Якунига етган футбол мавсуми ҳаяжонга бой бўлди, десам муболаға бўлмайди. Футбол мухлиси сифатида шуни айтишим жоизки, жамоамиз Олий лигадаги биринчи мавсумини ёмон ўтказгани йўқ. Баъзан ғалаба қозонилди, гоҳида мағлубиятга учрадик.

Қўқонлик футбол мухлислари ўта талабчан. Шунинг учун янги мавумда жамоа олдига 6-ўринни олиш вазифасини қўямиз. Бунинг учун “Қўқон-1912” жамоасида барча имкониятлар мавжуд. Янги бош мураббий сифатида иш бошлаган Муроджон Исмоиловга ҳам омад тилайман, деди Акрамжон Абдуллаев.

Клуб вице-президенти Бахтиёржон Толипов ўтган йилги натижалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтгач, мавсум давомида “Қўқон-1912” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.



Айтганча, ОАВ ходимлари ҳам шу куни клуб томонидан тақдирланишди. Хусусан, йил давомида клуб билан ҳамкорлик қилиб келган Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” телеканалининг Фарғона вилоятидаги мухбири Беҳзод Жўрабоев, “Футбол Экспресс” ва “Футбол инфо” газетаси таҳририятларига клубнинг “Ташаккурнома”си ҳамда қимматбаҳо совғалар берилди. Шунингдек, 86 ёшли фахрий журналист Мўйдинжон Йўлдошев ҳам клубнинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди. Фархий журналистининг “Қўқон-1912” жамоасига бағишланган шеъри йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

Шундан кейин сўз навбати Фарғона вилоят Футбол футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Кападзега берилди. Бир неча йил Қўқонда фаолият олиб борган таниқли мутахассис барчани янги йил билан табриклар экан, қисқача ўтган йилги натижаларни ёдга олиб ўтди. Шунингдек, Тоҳир Кападзе янги мавсум олдидан янги мураббий ва “Қўқон-1912” жамоасига омад тилади.

Тадбир давомида жамоа сардори Азиз Тўхтабоев, мухлислар клуби номидан Қаҳрамонжон Исроиловлар сўз берилди.

Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар барчага хушкайфият улашди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.

Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда тугатди.

Айтганча, энди футболчиларга янги йил муносабати билан қисқача таътил берилди. Иккинчи йиғин 4 январь куни Тошкентда бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика