UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  8 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  5 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  17 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  15 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью Янгиликлар

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью

"Қизилқум" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига кучайтирмоқда.

Куни кеча, Ўзбекисон миллий терма жамоасининг етакчиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам "Қизилқум" ҳимоячисига айланди. Биз эса бу борада футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- "Қизилқум"га ўтиш қай тариқа юз берди?

- "Шеньянг Урбан" билан муаммолар юзага келгач олдимда кам вақт қолганди. Ўзбекистонда ҳам тез орада трансферлар ойнаси ёпилади. "Қизилқум" бош мураббий Ҳамиджон Актамов билан музокараларимиз тезда ҳал бўлди. Жамоага ёрдам беришга қарор қилдим. 

- Қишки йиғинлар палласида "Бунёдкор" сафида машғулотларда иштирок этиб юрган эдингиз. Бошқа жамоалардан хусусан, "Бунёдкор"нинг ўзидан таклиф тушдими?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин, бир томондан барча жамоалар деярли таркибини шакллантириб улгурди. Шунинг учун ўйлаб якунда "Қизилқум"да тўхталдим. 

- Навоийликларнинг чорлови сиз учун ҳам кутилмагандек туюлдими?

- Бундай ҳолатлар футболда кўп бўлиб туради. Шуниси билан ҳам қизиқ.

- Сўнгги пайтларда Хитой клубларида банкротлик ва бошқа шунга ўхшаш муаммолар юзага келмоқда. Сизнингча бу ҳолат нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?

- Пандемия ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Кўп корхоналар, ташкилотлар тўлиқ ишламади. Менимча шунинг ҳисобига, деб ўйлайман.

- "Қизилқум"нинг қайси жиҳатлари сизни ўзига жалб қилди?

- Янги мақсадлар, катта марраларни забт этишни клуб ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу жиҳати қизиқтира олди. 

- Терма жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги муваффақиятсизликлар кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Жамоанинг ичидаги футболчи сифатида ҳозирги вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Бу йиғинга жалб қилинганларнинг кўпи ёшлар. Уларда терма жамоа даражасидаги тажриба кам. Барча бир-бирини тушуниб олиши учун ҳам бундай йиғинлар жуда ҳам керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика