"Қизилқум" йиғинида 3 нафар янги футболчи кўриниш берди

Sherzod Nurmatov
6 янв 2023, 13:55
Хабарингиз бор, жамоа 2023 йилги мавсум учун тайёргарликнинг иккинчи босқичида қатнашмоқда.

Сайтимизга маълум бўлишича, жамоада бир нечта янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Булар — "Машъал" ҳимоячиси Самандар Шукуруллаев, "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган Авазхон Маматхўжаев (суратда) ва "Металлург" билан хайрлашган ҳужумчи Жасур Холтўраев.

Маълумот ўрнида, навоийликлар 3-17 февраль кунлари Туркияда йиғин ўтказиши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia