"Қизилқум" янги икки легионери ҳақида маълумот берди
03 мар 2022 15:52
Янгиликлар
"Қизилқум" янги икки легионери ҳақида маълумот берди
Эстония терма жамоаси собиқ футболчиси, фаолияти давомида Белгия, Финландия, Эстония ва Қозоғистон жамоаларида ўйнаган тажрибали яримҳимоячи Артём Дмитриев янги масумни "Қизилқум" жамоасида бошлайди.
Артём Дмитриев хақида қисқача маълумот:
Исми шарифи: Артём Дмитриев
Туғилган жойи: Таллин - Эстония
Туғилган сана: 14.11.1988 й.
Амплуа: яримҳимоячи
Артём Дмитриев тўп сурган жамоалар: "Ветра" (Литва), "Транс" (Эстония), "Круоя" (Литва), "Антверпен" (Бельгия), "Тюрнхаут" (Бельгия), "Оқжетпес" (Қозоғистон), "Жетысу" (Қозоғистон).

Фаолияти давомида Австриянинг "Капфенберг" жамоаси ва Нигериянинг "Akwa United" жамоаларида ҳаракат қилган ёш, иқтидорлик футболчи Паул Комолафе янги мавсумни “Қизилқум” жамоасида бошлайди.
Паул Комолафе хақида қисқача маълумот:
Исми шарифи: Паул Сеун Комолафе
Туғилган жойи: Лагос - Нигерия
Туғилган сана: 12.06.2000 й.
Амплуа: ҳужумчи

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар