UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  5 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  8 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  4 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0

“Қизилқум” – “Насаф”. Превью Янгиликлар

“Қизилқум” – “Насаф”. Превью

Теглар :  НасафҚизилқум
Бу йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг илк финалчисига айланган “Насаф” жамоаси яна миллий чемпионатимиздаги курашни давом эттиради.

Жамоамиз олий лига 23-тур учрашувини сафарда Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 25 сентябр якшанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

Жамоаларнинг жорий чемпионатдаги мавқие тўғрисида

“Қизилқум” жамоаси бу йилги чемпионатда яхши иштирок этмоқда. Улар ҳозиргача бўлиб ўтган 22 учрашувнинг ўнтасида ғалаба, олти учрашувда дуранг ва яна олти учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплаган очколари сони 36та бўлиб, турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб туришибди.

Жамоамиз ўтказилган 22 учрашувнинг 14тасида ғалаба, беш учрашувда дуранг ва уч учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплаган очколари сони 47тага тенг ва турнир жадвалини учинчи поғонасида бормоқда.

“Қизилқум” жамоаси иккинчи даврадаги ўтган 7 учрашувда 4та ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва 2 учрашувда мағлубиятга учраган. Ўтган 22-турда навоийликлар сафарда “Бухоро” жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

“Насаф” жамоаси эса иккинчи даврадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттириб келмоқда. Фақат ўтган 22-турда жамоамиз “Андижон” жамоаси билан голсиз дуранг қайд этди.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Энди навоийликлар ўз майдонида жамоамиз билан куч синашишади. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 33 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 7 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда 62-34.

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

“Насаф” жорий мавсумнинг Қаршида бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида кончиларни 2:0 ҳисобида мағлуб этганини эслатиб ўтамиз. 8 май куни ўтказилган 8-тур учрашувидаги голларга Ислом Рашидхонов ва Мақсуд Каримовлар муаллифлик қилишган (видео).

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Шу ерда яна бир қизиқарли фактни айтиб ўтиш жоиз. Айни пайтда “Қизилқум” жамоаси сафида кўплаб “Насаф”нинг собиқ футболчилари фаолият юритишмоқда. Булар Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов, Ҳамза Каримов, Самандар Шодмонов, Эркин Бойдуллаевлардир.

Жамоаларнинг Навоийда бўлган ўзаро учрашувлари тарихидан

Ўзаро ўйинлар қайдномаларини варақласак, жамоамиз Навоийда ўтказилган 16 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 4тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Сўнгги дуранг 1:1 натижаси эса 2014 йили қайд этилган. Олдиндаги учрашув жамоаларнинг Навоийдаги 17-учрашуви сифатида тарихга киради.

 “Насаф” ўтган йилги мавсумнинг биринчи ва иккинчи давра учрашувларида ҳам “Қизилқум” жамоасини мағлубиятга учратган. Навоийда бўлиб ўтган сўнгги ўзаро учрашувда ҳам жамоамиз кончиларни 2:1 ҳисобида доғда қолдирган.

Навбатдаги учрашув

Ушбу учрашувни дисквалификация туфайли сербиялик легионер футболчимиз Огнен Красич ўтказиб юборади. У Бухорода ўтган кубок баҳсида майдондан четлатилганини эслатиб ўтамиз.

ЎзПФЛ 23-тур. 25.09.2016.

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)
Навоий ш., “Ёшлар” СМ. Соат 18:00да
Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов (Тошкент),
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акмал Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 24 сентябр шанба куни “Ёшлик” стадионида соат 16:00да бошланади.

Учрашув бош ҳаками ҳақида қисқача маълумот


Шерзод Қосимов бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Биринчи давра 7-тур доирасидаги учрашувда жамоамиз “Андижон”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 16-тур доирасидаги Ғузорда бўлган учрашувда “Шўртан” жамоаси ҳам худди шу ҳисобда мағлуб этилган. Демак,  жорий чемпионатда Шерзод Қосимов жамоамиз иштирокидаги учинчи учрашувни бошқаради.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика