UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  96 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  10 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

"Қирғизистон ва Тожикистон билан ўйинлар, Марокаш йиғини, футзалга катта таъсир қилган омил". Даврон Чориев билан интервью Янгиликлар

"Қирғизистон ва Тожикистон билан ўйинлар, Марокаш йиғини, футзалга катта таъсир қилган омил". Даврон Чориев билан интервью

Ўзбекистон футзал терма жамоа жамоаси 23 мартдан 3 апрелга қадар Қувайт мамлакатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.

Мусобақага қадар пухта тайёргарлик кўриш мақсадида вакилларимиз бир қатор ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда. Хусусан шу ойнинг бошида Марокаш билан ўртоқлик учрашуви ўтказган футзалчиларимиз йиғиннинг навбатдаги қисмини пойтахтимизда давом эттиришди ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон термалари билан ўзаро куч синашишди. Ортда қолган йиғин хусусида терма жамоамизнинг тажрибали ўйинчиси Даврон Чориевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

-  Аввало Тошкентда ўтган йиғин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари билан кечган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди?

- Тошкентда ўтказган йиғин ва ташкил этилган ўртоқлик учрашувлари бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Чунки мазкур ўйинларда ёш футзалчилар ҳам иштирок этишди. Ҳаммамиз учун катта тажриба бўлди деб ўйлайман. 

- Қирғизистон билан Олмалиқда ўтган биринчи ўртоқлик учрашувида нима учундир терма жамоамиз қийналгандек таассурот қолдирди. Хато ва камчиликлар кўринди...

- Нафақат Қирғизистон балки Тожикистон билан баҳсда ҳам хато ва камчиликларимиз борлиги сезилди. Менинг ўйлашимча таркибимизни кўпроқ ўзгартириб ўйнаганимиз сабаб бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу ҳолат яхши. Боиси расмий учрашувларда жароҳатлар, турли вазиятлар юз берадиган бўлса таркибда ўзгариш қилишга эҳтиёж сезилади. 

- Билишимизга қараганда машғулотларда жисмоний юкламалар кўп берилаётган экан. Лекин Осиё чемпионатида бунинг самарасини кўрамиз деган умиддамиз. 2016 йил Хосе Мария Мендес мураббийлигида Тошкентдаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлган эди...

- 2016 йилги Осиё чемпионатига адашмасам 8 ой тайёргарлик кўрган эдик. Кўп ўртоқлик ўйинларида иштирок этганмиз. Эрон, Қозоғистон, Испания, Португалия каби термалар билан беллашганмиз. Қисқа қилиб айтганда жаҳон даражасидаги термалар ўртоқлик учрашувида рақиблик қилган. Бу йил эса пандемия барча соҳалар қатори футзалга ҳам катта таъсир қилди. Аста-секинлик билан барчаси жойига тушади, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Эрон ҳақида гап борар экан октябрь ойида бу юрт футзал терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказилди. Ҳар икки баҳсда ҳам футзалчиларимиз тенгма-тенг ҳаракат қилишди ва ютиш мумкинлигини ҳам исботлай олишди. Бу нарса ёш футзалчиларга ўз кучига бўлган ишончни ортишига ёрдам берадими?

- Эрон каби яхши савиядаги жамоаларга қарши тўп тепишнинг ижобий томонлари ҳам бор. Боиси бунда тажриба ва малака янада ортади. 

- Ҳар бир йиғинда янги номларни, ёш футзалчиларни учратмоқдамиз. Уларнинг терма жамоага ва ички муҳитга мослашиб кетиши қийин кечмаяптими? Мухлислар эса Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов каби номдор ўйинчиларга ўрганиб қолганди...

- Ёш футзалчилар тез чиқишиб кетишмоқда. Ички муҳитда эса муаммо йўқ деб бемалол айта оламан.

- Марокаш йиғини қайсидир маънода терма жамоамиз учун янгилик бўлди. Хўш, Марокаш билан ўйин жамоага нима берди?

- Ҳа, Африка қитъаси вакили биз учун ўзига хос янгилик эди. Марокаш терма жамоаси билан илк бор тўқнаш келдик. Рақиб кутилмаган ўйин услубида бизга қарши ўйнади, таркибидаги футболчилар ҳам юқори даражада асосан Европа клубларида тўп тепади. Бу эса албатта ўз сўзини айтди.      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика