Қатардаги ЖЧда алкоголь маҳсулотлари сотилади
06 сен 2021 10:35
Янгиликлар
Қатардаги ЖЧда алкоголь маҳсулотлари сотилади
Қатарда ўтиши режалаштирилган ЖЧ-2022 ташкилий қўмита ижрочи директори Фатма Ал-Наими режалар ҳақида, жумладан мусобақа вақтида алкоголь маҳсулотлари сотилиши борасида гапириб ўтди.
"Алкоголь – бизнинг маданиятимизга ёт нарса, лекин уни маълум жойлардан харид қилиш мумкин бўлади.
Биз бу тизимни 2019 йил клублар ўртасидаги ЖЧда синовдан ўтказдик – мухлислар бундай нуқталарда фаол. Алкоголь фан-зоналарда муомалада бўлади, у ерда томошабинлар мусиқа тинглаб, ўйиндан завқ олишлари мумкин.
Фақатгина пиво сотиладими? Фан-зоналарда нималар бўлишининг якуний варианти ҳозирча йўқ. Бу ерда бир нарсани тушуниш зарур, Қатарда алкоголь маҳсулотлари бўлади – уларни барлардан ва меҳмонхона ресторанларидан харид қилиш мумкин", – деди Ал-Наими.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар